Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Масалан, биринчи тараф, сенга уйландим, сенга сотдим, сенга ижарага бердим, сен билан шерик бўлдим, сенга ҳадя қилдим каби таклифларни айтса, иккинчи тараф қабул қилдим ёки рози бўлдим каби жавобни айтиши лозим. Агар битимда икки тараф ёки таклиф ва қабул мавжуд бўлмаса, у шаръан битим ҳисобланмайди. Ҳиссадорлик ширкатида эса асосчилар шерикчилик шартларига келишадилар, бироқ келишув пайтида шерикчиликни амалда йўлга қўймайдилар. Балки шартларни келишиб олиш борасида ўзаро музокара олиб борадилар, холос. Кейин эса ширкат низоми ҳисобланадиган акт (ҳужжат) тузадилар. Шундан кейин шерикчилик қилмоқчи бўлган ҳар бир одам актга имзо чекади. Шу имзо чекишнинг ўзи унинг қабул қилинганлиги ҳисобидадир. Шу ондаёқ у таъсис этувчи ва шерик, деб эътибор қилинади, яъни имзо чеккан ёки аъзо бўлиш муддати тугаган пайтдан бошлаб шерикка айланади. Кўриниб турибдики, бу ишда битимни биргаликда тузаётган икки тараф ҳам, таклиф ва қабул ҳам бўлаётгани йўқ. Фақат бир тараф шартларга рози бўлиб, шерикка айланяпти, холос. Демак, ҳиссадорлик ширкати икки киши ўртасидаги битим эмас, бир шахснинг шартларга рози бўлишидир, холос. Шунинг учун ҳам капиталистик иқтисод олимлари ва Ғарб қонуншунослари бу ҳақда сўз юритиб, ҳиссадорлик ширкатидаги мажбурият бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тасарруф этишнинг бир туридир, деганлар. Бир тарафлама хоҳиш-ирода дегани бир шахснинг ўзича бир ишни бошқа бир шахс ёки кўпчилик учун - уларнинг рози бўлиши ёхуд бўлмаслигидан қатъий назар - мажбурият қилиб олишидир. Масалан, мукофот ваъда қилади. Улардаги ҳиссадорлик ширкати аслида ҳиссадор, асосчи ёки актга қўл қўйган одамга бошқалар рози бўладими, йўқми, ундаги шартларга амал қилиш мажбуриятини юклайди. Уни бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тасарруф юритишнинг бир тури, деб ҳисоблайдилар. Шунга кўра, бир тарафлама хоҳиш-ирода билан тузиладиган ҳиссадорлик ширкати битими шаръан ботил битимдир. Зеро, шаръий битим битим тузувчилардан бири томонидан бўладиган таклифнинг иккинчиси томонидан бўладиган қабулга таъсири кўринадиган тарзда боғланишидир. Ҳиссадорлик ширкатида эса бундай бўлмайди. Чунки унда икки ёки ундан ортиқ шахс ўртасида келишув бўлмай, фақат битим бўйича битта шахс бирон молиявий лойиҳада шерик бўлиш мажбуриятини бўйнига олади, холос. Мажбуриятни бўйнига олганлар ва шериклар ҳар қанча кўп бўлмасин, битта шахс деб эътибор қилинади. Энди «ахир шериклар ширкат шартларига ўзаро келишишяпти-ку! Шунинг ўзи таклиф ва қабул эмасми, акт тузиш битимнинг бир шакли, холос, шундай бўлгач, нега энди бу иш битим деб аталмас экан?», - деган савол туғилиши мумкин.

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143